DataLife Engine / ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ИНСОН

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ИНСОН

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ИНСОН Республика Маънавият ва маърифат маркази Боғот туман бўлинмаси раҳбари Ражабов Санъатбек Муродович мана кўп йиллар халқимизга ҳалол хизмат қилиб келаётган, фидоий, самимий, жонкуяр, ўз қалб касбини топа олган камтарин, қадрдон инсон. Ман бу инсон Санъатбек Ражабов билан ўз фаолиятимни бошлаган илк кунларимданоқ,яна бир севимли, меҳрли оила аъзоларимга эга бўлдим деб ўйлаганман. Ҳа, Республика Маънавият ва маърифат марказига қарашли бу фаолият тизимидаги ходимлар , бу иш жараёнларида хизмат қилаётган инсонлар, самимийлиги меҳрлилиги, юксак маънавиятлилиги,ўз касбларини юқори профессионал даражада бажара олишлари тахсинга сазовор. Аллоҳ бу даргоҳга юксак маънавиятли,қадриятларимизни ҳурмат қилувчи бандаларини жамлаганига амин бўлдим. Севимли ишимга эрта тонгдан отланар эканман, меҳрли, севимли яна бир оиламга шошгандек шошаман. Қадри баланд, қадрдон раҳбаримиз, Боғот туман ёшу- қарисини ҳурмат э-ҳтиромига сазовор бўлаётган, ота онасини дуоларини олаётган, оиласига меҳрибон ота, севимли умр йўлдош, қиёматли дўст даражасидаги Санъатбек Ражабов Сизни шукрона кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман ! Сизга сермазмун ҳаёт, шарафли ва машаққатли касбингизда ҳормай-толмай, элим деб, юртим деб хизмат қилишингизда куч ғайрат тилайман ! Муборак ЮсуповаРеспублика Маънавият ва маърифат маркази Боғот туман бўлинмаси бош мутахассиси
20-10-2022, 11:25
Вернуться назад